Ссылки доступа

АҚШ Россиянинг дипломатларни чиқариб юбориши борасидаги қарорига 1 сентябрга қадар жавоб беради


Вашингтон Россиядаги Америка дипломатик ваколатхонаси ходимларининг сонини қисқартириш борасидаги Москва қарорига 1 сентябрга қадар жавоб тайёрлайди.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон душанба куни Манилада Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (АСЕАН) саммити доирасида баёнот берди, дея хабар тарқатди Ассошиэйтед Пресс.

Шу билан бирга Тиллерсон, ҳозирча Вашингтон жавоб чораларининг характери ҳақида бирор бир қарорга келмаганини ойдинлаштирди. Шунингдек, АҚШ давлат котиби баёнот бериб, Россия Украинадаги вазият борасида музокоралар ўтказишга “тайёрлигини намойиш этаётгани”ни ва Вашингтон Москва билан мулоқотга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

Якшанба куни Манилада АҚШ Давлат котиби Россия ТИВ раҳбари билан мулоқот ўтказди. Мулоқотда Сергей Лавров Тиллерсонга Американинг янги жазо чораларига жавоб тариқасида Россия томонидан кўриладиган чоралар юзасидан тушунтириш берди. Лавровнинг таъкидлашича, Москва Вашингтон биланмулоқотларни қайта тикланишига тайёр эканлигини, бунинг учун Вашингтон қарама-қаршиликлардан воз кечиши лозимлигини таъкидлаган эди.

28 июль куни Россия ТИВ АҚШнинг Россиядаги дипломатик миссияси ходимлари сони, техник ходимлар билан қўшиб ҳисоблаганда, 455 кишигача камайтирилиши, шунингдек, элчихона ходимларининг Серебряный Бор дала ҳовлисидан ва Москвадаги омборхонадан фойдаланишлари тақиқлангани ҳақида баёнот берган эди.

Кремль баёнот бериб – бу АҚШ Конгресси томонидан 27 июл куни Россияга қарши жазо чораларини кучайтириш тўғрисида қабул қилиган қарорга қарши жавоб эканлигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG