Ссылки доступа

ҚРда президентликка номзодларнинг биринчи тандеми тузилди


"Онугуу-Прогресс" фракцияси котибияти тарқатган хабарларга кўра, 6 август куни учта сиёсий партия - "Ата-Журт Мекенчил", "Бутун Киргизстан" ва "Онугуу-Прогресс" партияларининг раҳбарлари янги сиёсий партияга бирлашганлари ва президентлик сайловида ягона номзодни қўллаб қувватлашлари тўғрисида Битим имзолаганларини маълум қилди.

Меморандум партияларнинг раҳбарлари Адахан Мадумаров, Аҳматбек Келдибеков, Қамчибек Ташиев ва Бақит Торобаев томонидан имзоланди.

Бирлашма ташаббусчиларининг таъкидлашларича, «сиёсий кучларни мустаҳкамлаш мақсадида, бир қатор учрашувлар ўтказилди, бу учрашувлар натижасида мақсад ва қадриятлар ягона экани ойдинлашди”.

Келишувда таъкидланишича, янги сиёсий партия ташаббускорлари “барча манфаатдор кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр”. Ҳозирча, янги сиёсий бирлашма қайси номзодни қўллаб-қувватлаши ҳақида аниқ маълумот тарқатилмади.

Эслатиб ўтамиз, бу номзодларнинг ҳаммаси ҚР президентлиги учун курашиш ниятида МСКга ариза топширган эди. Давлат раҳбарлиги учун сайловлар 15 октябрь куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG