Ссылки доступа

АҚШ Эстонияга 150 нафар десантчи юборади


Архивное фото
Архивное фото

АҚШ “Ғарб-2017” рус-белорусь машқлари вақтида Эстонияга бир рота ҳарбий десантчиларни жўнатади. 150 нафар ҳарбий хизматчи август охирида Эстонияга етиб келади. Бу ҳақда Эстония мудофаасининг бош штаби хабар қилди.

Россия ва Белоруссия биргаликда ўтказадиган режадаги “Ғарб” машқлари 14 сентябрдан 20 сентябргача бўлиб ўтади. Россия мудофаа вазирлигида бу манёврларда 13 мингга яқин ҳарбий хизматчи қатнашишини баён қилишди.

Аввалроқ Балтика мамлакатлари машғулотлар ниқоби остида Россия Белоруссияга бошқа операциялар учун қурол-аслаҳа етказиб бериши мумкинлигидан хавфсираётганлигини баён қилган эди.

НАТОда “Ғарб-2017” машқларини диққат билан кузатиб бориш ниятида эканликларини хабар қилишди.

XS
SM
MD
LG