Ссылки доступа

"Қора рўйхат"дан чиқарилган Хайрулла Ҳамидов ТВга қайтишни ният қилмоқда


Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 56 киши сафида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳам назоратда турувчилар "қора рўйхати"дан чиқарилди. Ҳамидовга кўра, энди у Ўзбекистон телевидениесида спорт шарҳловчиси бўлиб ишлай олиши мумкин.

Ўзбекистонда диний мазмундаги маъруза ва шеърлари билан танилган 42 яшар журналист Хайрулла Ҳамидов, Kun.uz нашрига берган интервьюсида: "Энди ТВ раҳбарияти қўрқмасдан мени ишга чақиришлари мумкин. Шарҳни соғинганман", деди.

Бунга қадар таниқли журналист "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айби бўйича озодликдан маҳрум қилинган эди. 2015 йилнинг қишида у амнистия актига мувофиқ, озодликка чиқарилган ва Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216 моддаси ("Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш") билан яна бир жиноят иши қўзғатгани маълум бўлган эди. Ҳамидов навбатдаги терговга доир саволларга кечроқ жавоб беришини билдирди.

Журналист диний мотивдаги айбловлар билан 5 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққач, диний мотивдаги айбловларда гумон қилинган назоратдаги фуқаролар рўйхатида сақланаётган эди.

XS
SM
MD
LG