Ссылки доступа

Россия-Грузия уруши бошланганига 9 йил тўлди


“Беш кунлик уруш” номини олган қуролли тўқнашув 2008 йилнинг 8 августида бошланган эди.

8 августга ўтар кечаси грузин артиллерияси Цхинвалига зарба берди, шу тариқа грузин қўшинлари Жанубий Осетия устидан назорат ўрнатмоқчи эди. Бироқ, Жанубий Осетия қуролли бўлинмаларига Россия ёрдамга келди. Ўша вақтдаги Россия президенти Дмитрий Медведев “Грузияни тинчликка мажбур қилиш” мақсадида амалиёт бошланганини эълон қилди. Жанговор ҳаракатлар 12 августга қадар давом этди. Бу можарода Грузия 412 кишини йўқотди, Россия томонидан эса 67 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.

Мажоро геосиёсий ва иқтисодлий аҳамиятга эга бўлганоқибатларга сабаб бўлди. 26 август куни РоссияЖанубий Осетия ва Абхазияни “мустақил давлат” сифатида тан олди. 2 сентябрь куни Тбилиси Россия билан дипломатик муносабатларни узди.

Грузия ҳудудий яхлитлигини тиклаш, ҳамон Грузия аҳолисини ташвишга соладиган учта муҳим долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Грузия расмийлари ва кўплаб ғарб давлатлари Россия Грузия минтақаларининг “мустақиллигини” тан олишдан воз кечиши лозимлигини талаб қилишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG