Ссылки доступа

Туркманистон президенти хорижда таҳсил олиб қайтганларни ишга жойлаштиришни буюрди


Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Гурбангули Бердимуҳамедов 4 август куни ҳукумат мажлисида ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида комиссия тузиш ҳақида фармойиш берди ва вазирликлар учун бу истиқболдаги вазифа эканини таъкидлади.

28 май куни Туркманистон расмий ОАВ мамлакат фуқаролари томонидан хорижий олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларининг олган дипломларини тасдиқловчи янги қоидалар жорий этилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Давлат раҳбари томонидан Таълим вазирлигига хорижий олий таълим даргоҳларининг дипломларини тасдиқлаш борасида топшириқ берилган эди.

Хорижда ўқиш Туркманистон фуқароларининг кўпчилиги учун олий таълим олишдан баҳраманд бўлишнинг йўлларидан биридир.

Туркманистонда сўнги йилларда мамлакат фуқороларининг хорижий олий ўқув муассасаларида олиб қайтган дипломларини тасдиқлаш қоидалари бир неча бор ўзгарди. 2015 йилда президент фармойишига кўра, фақат кундузги бўлимда таҳсил олган талабаларнинг дипломлари тан олинар эди.

XS
SM
MD
LG