Ссылки доступа

Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларида машқ ўтказади


Тожикистон Мудофаа вазирлигининг Сўғд гарнизони август ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларида кенг қамровли машқ ўтказади. Бу ҳақда ҳарбий идоранинг матбуот котиби Фаридун Маҳмадализода маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, машқларда ҳудудлар мудофаасини ташкиллаштириш, миллий армиянинг заҳирадагиларининг малакасини ошириш, шунингдек Сўғд гарнизони қўшинларининг вилоят куч ишлатиш салоҳиятига эга тузилмалари билан минтақага бостириб кирмоқчи бўлган террорчиларни йўқ қилишдаги ҳамкорлиги билан боғлиқ масалалар ишлаб чиқилади.

Машқларга жалб қилинадиган ҳарбий хизматчилар ва заҳирадагиларнинг аниқ сони ҳақида маълумот ҳозирча йўқ, аммо машқлар кенг қамровли бўлади, деди Фаридун Маҳмадализода.

Кеча Шаҳристон тумани аҳолиси республика жанубидан шимолга ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техникалар олиб келингани ҳақида маълум қилдилар.

Россия ОАВ тарқатган хабарларга қараганда, куни кеча Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари тревога сабаб оёққа турган ва 40 километрлик масофани босиб ўтиб, Душанбе атрофидаги шартли жиноий гуруҳларни йўқ қилган.

XS
SM
MD
LG