Ссылки доступа

Чехиянинг Liglass компанияси бир ой муддатда ҚРда ГЭС учун Россияга 37 млн доллар тўлаши керак


Чехиянинг Liglass Traiding CZ компанияси “Электрик станциялари” ОАЖ билан инвестиция шартномасини тасдиқлаганидан кейин бир ой ичида Россияга 37 млн доллар тўлаши керак.

Уч ой муддат ичида лойиҳанинг ТИА (техник-иқтисодий асоси) ишлаб чиқилиши лозим. Бу ҳақда "Электрик станциялари" ОАЖ бош директори Узак Қидирбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 4 август куни компания акционерлари навбатдан ташқари мажлисга тўпланган ва иштирокчиларнинг 96% Чехия компанияси билан имзоланган Келишувни маъқуллаган. Эслатиб ўтамиз, "Электрик станциялари" ОАЖиФУГИ (Давлат мулкини бошқариш жамғармаси)га бўйсинувчи Миллий энергохолдинг таркибига киради.

Liglass Trading CZ компанияси Қирғизистонда 10та кичик ГЭС ва Юқори Норин ГЭС каскадини қуриш юзасидан эълон қилинган тендерда ютиб чиқди. Бу борадаги битим 10 июл куни Бишкекда ҚР хукумати ва Чехия компанияси вакиллари томонидан Алмазбек Атамбоев иштирокида имзоланди.

Шундан сўнг Қирғизистон ва Чехия матбуотида туркум мақолалар эълон қилинди. Бу мақолаларда Liglass компаниясининг Қирғизистонда ГЭС қуриш имкониятлари шубха остига олинади. Бироқ компания баёнот бериб, Шартнома шартларини тўла-тўкис бажаришини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG