Ссылки доступа

Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи Остонада августнинг охиригача бўлиб ўтади


Остонада Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи, кутилаётганидек, жорий йилнинг охиригача бўлиб ўтади, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов. Унинг сўзларини маҳаллий ОАВ келтирмоқда.

У шу кунларда Теҳронда кафил мамлакатлар – Россия, Туркия ва Эрон учрашув ўтказаётганлиги, унинг якунларига кўра, янги босқичнинг кун тартиби белгилаб олинаётганлигини ҳам айтди.

Ўтган ойда Россия, Эрон, Туркиялик дипломатлар Остонадаги икки кунлик учрашувлардан кейин уруш емириб бораётган Сурия ҳудудларида “деэскалация ҳудудлари” деб номланаётган ҳудудларга оид якуний тафсилотлар ҳақида келишиб ололмагандилар.

Россия президент Башар Асаднинг қўшинларига ёрдам бермоқда, Эрон ҳам Асадни унинг бир қисмини Туркия қўллаётган мухолиф кучларга қарши курашида қўлллаб-қувватламоқда.

Ўтган ҳафтада Россия мудофаа вазирлиги хавфсизлик ҳудудлари яратиш ҳақида Сурия мухолифати билан келишувга эришилган ҳақида баён қилган эди.

XS
SM
MD
LG