Ссылки доступа

Душанбедаги пичоқбозлик иштирокчилари панжара ортига юборилди


Суд пойтахтнинг 102- ва 103- микротуманлари ёшлари ўртасида бўлиб ўтган пичоқбозлик ҳақидаги шов-шувли ишга якун ясади. Бу воқеа натижасида икки йигит ҳалок бўлган эди. Ўтган ҳафтада ишнинг асосий иштирокчиларига нисбатан ҳукм эълон қилинди.

Душанбе судининг ахборотига қараганда, Иброҳим Хўжаев ва Сомон Шарифовни ўлдиришда айбдор деб тан олинган икки йигитнинг ҳар бири 10 йилдан қамоқ жазоси олди. Судланганлар вояга етмаганлиги боис, уларнинг исмлари айтилмаяпти. Суддаги манбанинг сўзларига кўра, бошқа беш нафар вояга етмаган шахс 5 йилга озодликдан маҳрум қилишга, яни икки нафари – ҳар бири 5 минг сомонидан жарима тўлашга ҳукм этилган.

8 август, сешанба куни Душанбе шаҳар судида яна бир суд процесси бўлиб ўтади. Унда ўша жанжалга алоқадорлиги учун ушланган яна икки нафар ўспиринга нисбатан ҳукм эълон қилинади.

Ушбу иш бўйича айб қўйилган 20 дан ортиқ ўспиринларга ТР ЖКнинг 104-моддаси (Одам ўлдириш) бўйича айб қўйилган. Охир-оқибат ушбу иш айбланувчиларнинг ота-оналари ва адвокатларининг илтимосига биноан қайта кўриб чиқилган. Бу қотилликка алоқадор бўлмаган ва ҳодисани кўрган ўспиринларгагина тегишли бўлди.

Муштлашув жорий йилнинг 2 январь куни 102- ва 103-микротуманларнинг ёшлари ўртасида бўлиб ўтган эди. Шу муштлашув вақтида яраланган, Душанбе мактабларининг ўқувчиси бўлган икки йигит – Иброҳим Хўжаев (1998 й.т.) ва Сомон Шарипов (1999 й.т.) касалхонада вафот этган.

XS
SM
MD
LG