Ссылки доступа

Конгресс Кремль ташвиқотига қарши кураш борасида чора кўриши мумкин


Россия ташвиқотига қарши Давлат департаменти етарлича ҳаракат қилмайдиган бўлса, у ҳолда Америка қонун чиқарувчилари бу йўналишда маҳсус дастурни тасдиқлашлари мумкин. Бу ҳақда нуфузли конгресмен ташқи сиёсат маҳкамасини огоҳлантирди.

Вакиллар палатасининг ташқи сиёсат қўмитаси раҳбарларидан бири бўлмиш Конгрессмен-демократ Элиот Энгел АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга мактуб йўллади. Мактубда бу борада тегишли стратегия ишлаб чиқилиши ва Конгрес билан ҳамкорликда уни ҳаётга татбиқ этиш лозимлиги таъкидланади.

"Акс ҳолда Вакиллар палатаси ва Сенат таҳдидлар Россия ва ИШИД томонидан бўладиган жиддий таҳдидларга қарши туриш учун қонунчилик йўли билан муқобил йўл танлашга мажбур бўлади”, дейилади конгрессмен мактубида.

Жума куни йўлланган мактубнинг ёзилишига, Давлат департаменти Конгресс томонидан ажратилган 80 миллион доллар миқдордаги маблағларниўзлаштирмагани тўғрисидаги хабар сабаб бўлди. Бу маблағлар хорижий, биринчи навбатда Россия томонидан бўладиган ташвиқотлар ва нотўғри ахборотларга қарши ишлатилиши керак эди.

Қонун чиқарувчилар Давлат департаменти Москванининг жаҳлини чиқаришни истамаслиги ва айрим масалалар бўйича ҳамкорлик қилишни назарда тутаётганидан шубҳаланмоқда. Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг айтишича, ўзининг идораси бу маблағларни кейинроқ фойдалироқ ишларга сарфлаш мақсадида ҳозирча ишлатишга шошилмаяпти.

XS
SM
MD
LG