Ссылки доступа

Тожик операторлари "Киргизтелеком"дан $1,3 млн дан ортиқ қарздор


Тожикистон операторлари "Телеком Технолоджи" ва "Сатурн-Онлайн" Қирғизистоннинг "Киргизтелеком” компаниясидан интернет хизматлари учун 1 млн 349 минг доллар қарздор бўлиб турибди. Бу ҳақда компания раҳбари Нурлан Мадаминов Қирғизистон давлат мулкини бошқариш фонди йиғилишида баён қилди.

Унинг сўзларига қараганда, "Сатурн Онлайн"нинг қарзи 662 минг доллардан кўпроқни ташкил қилади. Халқаро ҳакамлар суди бу компанияга ўз қарзини тўлаш мажбуриятини юклаган, бироқ тожик томони “арбитраж қарорини бажаришга шошилмаяпти”.

"Шу муносабат билан ОАЖ Қирғизистон ҳукумати бу масалани Тожикистон Вазирлар маҳкамаси билан муҳокама қилишини қатъий сўрайди", - деди Мадаминов.

Бошқа алоқа оператори "Телеком Технолоджи"нинг қарзи 687 минг доллар атрофида. "Киргизтелеком" бу компанияни халқаро арбитраж судига берган

"Киргизтелеком" ОАЖ – телекоммуникациялар соҳасида Қирғизистондаги йирик компаниялардан биридир. Компаниянинг ўзи берган маълумотларга кўра, унинг абонентлари 450 мингдан кўпроқ. Корхона акцияларининг 78% Давлат мулкини бошқариш фондига, 12 % - Ижтимоий фондга тегишли, акцияларнинг 10% жисмоний шахслар қўлида.

XS
SM
MD
LG