Ссылки доступа

Али Ферузнинг адвокати журналистнинг ҳаётидан хавотирда эканлигини билдирди


Али Феруз
Али Феруз

Судда “Новая газета” журналисти Али Ферузнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Филипп Шишов ўз ҳимоясидаги шахснинг ҳаётидан хавотирда эканлигини билдирди.

Шишов Ферузнинг баданида уриш-дўппослаш изларига бўлса-да, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳалигача журналистга нисбатан қийноқ қўллангани ҳақида жиноят иши қўзғатмаганини баён қилди. "Ҳадемай чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш жойида сақланаётган Али (Феруз) “ўзини ўзи ўлдиргани”ни эшитишни истамаймиз”, – деб қўшимча қилди адвокат.

Али Феруз 1 август куни Москвада қўлга олинган эди. Уни миграция қонунларини бузишда айблашмоқда. Сешанба куни Москва шаҳар суди Ферузни Ўзбекистонга депортация қилиш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб қўйган. Журналистнинг ҳамкасблари, қариндошлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига қараганда, у ерда журналистга ўлим хавфи таҳдид солмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲБЕС) унинг шикоятини кўриб чиқмагунича Феруз Россияда қолади.

XS
SM
MD
LG