Ссылки доступа

Путин Абхазиянинг “мустақиллиги” ва “хавфсизлиги”ни қўллаб-қувватлади


Россия Президенти Владимир Путин Грузиянинг айирмачи минтақаси бўлмиш Абхазия хавфсизлиги ва мустақиллигини Россия кафолатлашини таъкидлади.

Путин 8 август куни Пицундида чиқиш қилди. Бу ерда унинг Абхазия раҳбари Раул Хаджимба билан учрашуви бўлиб ўтди. "Энг асосийси, биз Абхазиянинг хавфсизлиги, ўзига ишончи ва мустақиллигини ишончли кафолатлаймиз. Ишонман, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади", -деди Путин.

Грузия ташқи ишлар вазирлиги Россия президентининг ташрифини кескин танқид қилди ҳамда “Грузия давлат чегараларини бузиш” ва “Москванинг Грузияга қарши мақсадли сиёсатининг давом этиши” сифатида баҳолади.

НАТО Иттифоқи Путиннинг айирмачи Абхазияга, айнан 2008 йил бошланган беш кунлик урушнинг 9 йиллиги нишонланган кунда борганидан норозилик билдирди. Эслатиб ўтамиз, беш кунлик уруш натижасида Москва Абхазия ва иккинчи айирмачи минтақа бўлмиш Жанубий Осетиянинг “мустақиллигини” тан олган эди.

Россия Абхазия ва Жанубий Осетияда минга яқин ҳарбий хизматчисини ушлаб турибди. Тбилиси расмийлари Москва ва айирмачиларни сўнгги ойларда Грузиянинг янги ҳудудлари устидан назорат ўрнатганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG