Ссылки доступа

Қирғизистонда имомлар алкогол сотиладиган дўконларни текширмоқда


ҚР Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Марказ ва Майдон айил окмоту (қишлоқ фуқаролар йиғини)да руҳонийлар алкогол маҳсулотлари сотиладиган дўконларни айланиб чиқишар экан, спиртли ичимликлар сотилишини тўҳтатишга даъват қилишмоқда. Бу ҳақда Марказ қишлоқ фуқаролар йиғини имоми Иброҳим Айтқулов маълум қилди.

"Имомлар айил окмотудаги барча дўконларни айланиб чиқишди, улар сотувчиларга динда спиртли ичимликлар ҳаром қилингани, спиртли ичимликлар кўплаб фожеаларга сабаб бўлиши ҳақида тушунтирдилар ва имкон қадар спиртли ичимликлар сотувини тўхтатишга чақирдилар. Дўконларни айланиш Питомник, Сари-Олтин қишлоқларидан бошланиб Кўк-Тол қишлоғигача давом этди. Сотувчилар бундан кейин алкоголь маҳсулотларини сотмасликка ваъда беришди", - деди имом.

Айтқуловнинг айтишича, имомлар бу каби акцияларни давом эттиришга қарор қилишган. Тушунтириш ишларидан кейин бир қатор дўконлар спиртли ичимликлар сотувини тўҳтатди, деди у.

Бундан аввал Қирғизистоннинг айрим қишлоқларида алкогол маҳсулотларини сотиш тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG