Ссылки доступа

Вилоят аҳолиси Ашхабодга кириш учун соатлар навбат кутмоқда


Туркманистон пойтахтига шаҳар атрофидаги рақамлари бўлган автомобилларнинг кириши чеклангани сабабли вилоятдан келганлар Ашхабодга кириш мақсадида Чоғанли бекатида соатлаб автобус кутиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё-2017ўйинлари муносабати билан Ашхабодга вилоят рақамлари бўлган автомобилларнинг, жумладан таксиларнинг кириши чекланган. Ҳукумат вакилларининг оғзаки кўрсатмасига биноан минтақалардан келаётган аҳоли пойтахтга кирар эканлар, ўз автомобилларини Чоғонли қишлоғидаги тураргоҳда, ёки Ашхабод атрофидаги халқаро автотураргоҳда қолдиришлари керак бўлади.

“Озодлик” радиосининг Туркманистондаги манбасининг айтишича, Чоғонли қишлоғида жойлашган автотураргоҳ ва Ашхабод оралиғида фақат битта йўналоиш бўйича автобуслар қатнайди.

"Бу 42 автобус бўлиб, Чоғонлидаги қабристон йўналишида қатнайди. Одамлар навбатдаги автобус келишини камида 1 соату 20 дақиқа кутади", - дейди туркманистонлик шарҳловчи Аманмират Бугаев. Унинг сўзларига қараганда, бекатда йўловчилар учун оддий шароитлар ҳам яратилмаган.

Май ойида Ашхабод атрофида минтақалардан келган автотранспортлар учун махсус автотураргоҳ қурилиши ҳақида маълум қилинган эди. Апрель ойида эса Ашҳабодни эски автомобиллардан “тозалаш” чоралари ҳақида эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG