Ссылки доступа

ЕХҲТ Қирғизистондаги президент сайловига 350 дан ортиқ кузатувчилар юборади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси 2017 йил октябрида ҚР президенти сайловига 350 нафар қисқа муддатли ва 24 нафар узоқ муддатли кузатувчиларни жўнатади. Бу ҳақда мазкур ташкилотнинг Бишкекдаги идорасида хабар қилишди.

ЕХҲТга кирувчи мамлакатлардан келган кузатувчилар Қирғизистонинг бутун ҳудудида сайловларнинг боришини мониторинг қилиши таъкидланмоқда. Бундан ташқари, улар Қирғизистон ОАВнинг сайловлар давомидаги ишини ҳам кузатадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил майдан буён ЕХҲТнинг Бишкекдаги ваколатхонаси «ЕХҲТ маркази» мақомини, республика ҳукуматининг илтимосига биноан, «дастур бўйича офис»га ўзгартирган.

XS
SM
MD
LG