Ссылки доступа

Афғонистонда ИД ҳужуми пайтида қўлга олинган 235 нафар гаровдагилар озод қилинди


Мамлакат ҳукумат вакилларининг хабарига кўра, «Толибон» Афғонистон шимолидаги узоқ бир қишлоқда 235 нафар гаровдагиларни озод қилди.

Хабарда айтилишча, бу ерда 8 август куни 50 нафар тинч аҳоли вакиллари, асосан шиитлар, ўлдирилган эди. Қотиллик ва гаровга олиш толиблар ва «Ислом давлати» жангариларнинг биргаликдаги ҳужуми натижасида содир бўлган эди.

8 август куни кечқурун «маҳаллий оқсоқоллар ва ҳудуд амалдорлари воситачилигида Мирза Оландан болалар ва аёлларни ҳам қўшган ҳолда, 235 киши озод қилинди», деб хабар берди ушбу маъмурий ҳудуд губернаторининг расмий вакили Забибулло Омоний AFP агентлигига.«Улар Сари-Пул шаҳрига бешикаст эвакуация қилинди. Қанча одам гаровда қолганлиги эса маълум эмас», - деди Омоний.

Махсус хизматлардаги ахборот манбаи AFPга хабар беришича, Мирзо Оланда 100га яқин кишини гаровда ушлаб туришибди. Бу қишлоқ ўтган ҳафтада жангарилар томонидан эгаллаб олинган Сари-Пул районида жойлашган.

Маҳаллий амалдорларнинг маълумотларига қараганда, камдан-кам ҳолларда бирга ҳужум қилган «Толибон» ва ИД жангарилари 5 август куни асосан шиитлар яшайдиган қишлоқда 50 га яқин эркаклар, аёллар ва болаларни ўлдирган. Бу жангарилар ваҳукуматни қўллаб-қувватловчи маҳаллий жангчилар ўртасидаги икки кунлик жангдан сўнг содир бўлди, дейди ҳукумат вакиллари ва 150 га яқин оила асирга олинганини қўшимча қилади.

XS
SM
MD
LG