Ссылки доступа

Пхеньян АҚШнинг Гуамдаги ҳарбий базасига ракета зарбаси бериш билан пўписа қилди


Шимолий Корея Тинч океанинг ғарбий қисмида жойлашган Гуам оролидаги АҚШ харбий иншоатларига ракета зарбаси бериш имкониятларини “диққат билан ўрганмоқда”. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилган КХДР Қуроли кучлари қўмондонлиги берган баёнотда айтилади.

Унда таъкидланишича, Шимолий Корея ҳарбийлари томонидан яратилаётган ўрта масофадаги "Хвансон-12" ракетасиданбериладиган зарба мамлакат етакчиси “Ким Чен Ин қарор қабул қилганидан сўнг ҳаракатга келтирилади”.

Бу баёнотдан бир неча соат аввал АҚШ президенти Дональд Трамп агар, Пхеньян Қўшма Штатларга таҳдид соладиган бўлса у ҳолда, КХДР “мисли кўрилмаган олов ва ғазабга дучор бўлиши”дан огоҳлантирган эди.

Бу шанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган резолюциядан сўнг Пхеньяннинг АҚШга“жиддий сабоқ бериб қўйиш бораси”даги дағдағаларига АҚШ президентининг муносабати бўлди. БМТ ХК резолюциясида қитъалараро баллистик ракета синови ўтказилишга жавоб тариқасида КХДРга қўшимча жазо чоралари қўлланилиши кўзда тутилади. Бундан ташқари, ОАВда Пхеньян баллистик ракеталарга ўрнатиш мумкин бўлган кичик ядро қалпоқчасини яратишга муваффақ бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG