Ссылки доступа

Андижонда пул жўнатмаларини олиш учун кунига 8-10 соатдан навбат кутишмоқда (видео)


Андижон вилоятидаги банкларда хориждан юборилган пул жўнатмаларини олиш қийинлашди. Банк расмийлари, юзага келган ҳолатни тасдиқлар экан, бунинг сабаби Тошкентдан валютанинг кам берилаётгани ва пул жўнатмалари сони кўпайиб кетганлиги билан боғлиқлигини айтди.

Андижанцы стоят в очереди по 8-10 часов за денежными переводами из-за границы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:49 0:00

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшайдиган Акмалнинг айтишича, у Россиядан акаси юборган пулни олиш учун уч кун овора бўлган:

- Акам ойимни даволатиш учун жума куни пул юборган эди. Уни олиш учун банкка чиқсам, ишламаяпти экан. Сўрасам, “эртага обедгача ишлаймиз, эртага келинг”, деб айтишди. Шанба эрталаб яна банкка чиқдим. Банк ичкаридан қулфланган, лекин одамлар навбат олиб кутиб турган экан. Бир соатлардан сўнг ичкаридан бир одам чиқиб, “бугун банк ишламайди, боринглар, кетинглар”, деди. Кейин Андижон шаҳрига бордим. Неча банкни айланиб чиққан бўлсам, бирортаси ишламас экан, деб таъкидлади у.

Очередь людей перед зданием филиала банка Ипак йули в городе Андижане.
Очередь людей перед зданием филиала банка Ипак йули в городе Андижане.

Акмал душанба куни Ипак йўли банкининг Андижон шаҳар филиалида 10 соат навбатда туриб, пулни олишга муваффақ бўлганини айтди.

- Hamkorbank, Infinbank, Agrobank, банкларининг барчасини айланиб чиқдим, барчасида тумонат одам. Одамлар ташқарида дарахтлар остидаги ўтнинг устида ухлаб ётишганини ҳам кўрдим. Онахонлар, ёш болали аёллар ҳам бор эди. Ипак йўли банкида беш юздан ортиқ одам, Infinbankда икки юзтача одам бор эди. Мен ҳам эрталаб навбатда турганимча, кечқурун соат олтиларда пулни олишга улгурдим, - дейди Андижондаги мобил мухбир.

Люди стоят в очереди перед зданием филиала банка Ипак йули в городе Андижане, чтобы получить денежный перевод.
Люди стоят в очереди перед зданием филиала банка Ипак йули в городе Андижане, чтобы получить денежный перевод.

Infinbank нинг Андижон вилоят филиали мутахассиси Фаррухбек хориждан юборилган пул жўнатмаларини олиш учун юзлаб одамлар навбатда турганини тасдиқлади:

- Бунинг икки сабаби бор. Биринчидан, ёз пайтида меҳнат муҳожирларининг пул жўнатмалари кўпайиб кетади. Шунинг учун пул олувчилар ҳам кўпаяди. Иккинчидан, ҳозир жўнатмани олиш учун районлардан шаҳарга келувчилар кўпайиб кетди, сабаби, тижорат банкларининг тумандаги филиаллари жўнатмалар беришни тўхтатган. Шунинг учун ҳам ҳамма шаҳарга ёпирилиб келмоқда, - деди банк мулозими.

XS
SM
MD
LG