Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Ақтобе шаҳрида экологик аҳвол ҳақида қайғуришмоқда


Қозоғистонинг Ақтобе вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев корхоналарга нисбатан экологик талабни кескинлаштириш талаби билан чиқди. Ҳукумат расмийларининг фикрича, бу йил Ақтобеда ўнлаб ўрта ва йирик корхоналарнинг фаолияти туфайли атмосферага 93,7 минг тонна заҳарли чиқиндилар чиқарилган.

Ҳокимнинг айтишича, экология учун маъсул бўлган департаментлар сўнги бир неча йил давомида корхоналарга нисбатан жиддий чоралар кўрмаган, фақат 20-30 минг тенгелик жарималар билан чекланиб қолишган.

— Агарда назорат қилувчи идоралар ҳаракати самарали бўлганда-ми, у ҳолда Ақтобени қўллансаа ҳидлар қуршаб олмаган, одамлар норози бўлмаган бўларди. Бу жуда хам долзарб муаммодир, — деди Сапарбаев ҳокимиятда бўлиб ўтган учрашувда. — Сўнгги вақтларда экологияни яхшилаш йўлида бир қатор чоралар кўрилмоқда, аммо натижалар йўқ.

Вилоят экология департаменти раҳбари Жақсиғали Иманқуловнинг айтишича, ақтобаликлар карбонат ангидрид гази, чекланмаган чанг, азот оксиди, олтингугурт диоксиди ва бошқа чиқиндилардан зарарланган ҳаводан нафас олмоқда. Шаҳарнинг қўлланса ҳидларга тўлиб кетгани ҳавода водород сульфиди кўплиги билан изоҳланмоқда.

XS
SM
MD
LG