Украина хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотга қараганда, ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари давлат сирига таалуқли материаллар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида идорадаги компьютерларни текширмоқда.
Ўтган ҳафтада Украина ОАВда "Страна.ua" нашри бош муҳаррири Игорь Гужвадан Мудофаа вазирлигининг маҳфий маълумотлари бўлган флешка олингани ҳақида хабар тарқатилган эди. Медиаменеджер бу ишни сохталаштириш дея атади.
Игорь Гужва таъмагирлик гумони билан ҳибсга олинди. Орадан кўп ўтмай гаров пули эвазига озод қилинди. Терговчиларнинг фикрича, медиаменеджер сиёсатчиларнинг биридан у ҳақдаги компроматни эълон қилмаслик эвазига пора олган. Гужва эса Украиналик депутатлардан бири ҳақида танқидий мақола эълон қилгани боис таъқиб этилаётганини айтмоқда.