Ссылки доступа

Пентагон КХДРни “тузумни тугатишга олиб келадиган” қадамлардан огоҳлантирди


Министр обороны США Джим Мэттис и министр обороны Вьетнама Нго Зуан Лих во время встречи в Пентагоне 8 августа 2017 года
Министр обороны США Джим Мэттис и министр обороны Вьетнама Нго Зуан Лих во время встречи в Пентагоне 8 августа 2017 года

АҚШ мудофаа вазири Жим Меттис пайшанба куни Шимолий Корея «тузумни тугатишга олиб келадиган» ҳар қандай ҳаракатлари ва ядро қуролига интилишини бас қилиши зарурлигини баён қилди.

"КХДР ўзини яккалаб олишга чек қўйиш томон қадам босиши ва ядро қуролига эга бўлишга интилишини бас қилиши шарт", - деди Пентагон раҳбари. «КХДР ўз тузумини тугатишга ва халқини йўқ қилишга олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатларга чек қўйиши зарур», - деди Мэттис.

Мэттис Давлат департаменти дипломатик сайъ-ҳаракатлар қилаётгани,айни пайтда, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари “Ер юзидаги энг аниқ, пишиқ ва ишончли мудофаа ва ҳужум имкониятларига эга эканлигини” қўшимча қилди.

Мэттиснинг баёнотига қарамай, АҚШ вакиллари ҳозирги вақтда минтақага қўшимча кучлар кўчирилмаган ва хавф баҳоси ўзгармаган деб ҳисоблайди. Шимолий Корея хавфидан ҳимояланиш учун Қўшма Штатлар Жанубий Кореяда 28 минг 500 нафар шахсий таркибга эга. Японияда 54 мингга яқин Америка ҳарбийлари жойлашган ва бу иккала мамлакатда ўн минглаб америкаликлар ишлайди.

XS
SM
MD
LG