Ссылки доступа

Халқаро ташкилотлар Туркманистонда мустақил журналистлар таъқиб қилиниши тўхтатилишига чақирмоқда


"Хюман Райтс Вотч" (HRW) Халқаро хуқуқ ҳимояси ташкилоти ва "Инсон хуқуқлари бўйича Туркман ташаббуслари " (ИҲТТ) Осиё Олимпия Кенгаши раҳбариятига мурожат қилиб Туркманистон раҳбариятидан журналистларни ўз касбий фаолиятларини юритиш имкониятларини яратиб беришга чақириқ билан чиқди.

Ташкилотларнинг таъкидлашича, Олимпия хартиясида ОАВ эркинлигини таъминлаш талаб қилинади ва Осиё Олимпия кенгаши нохақ айбланиб озодликдан маҳрум қилинган журналистларни озод қилинишини талаб қилиши керак.

Баёнотда таъкидланишича, Туркманистонда ОАВ чекланган шароитларда фаолият юритади, хорижий ОАВ кўпинча мамлакатда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлади, чет эл ОАВга хизмат қилувчи маҳаллий мухбирлар эса таъқиб қилинади, қўрқитилади ва оғизларини юмиш мақсадида озодликлан маҳрум қилинади.

Мустақил журналист Солтан Ачилова сўнгги вақтларда таъқиблар объектига айланди, у бир неча бор ҳужумлар ва таҳдидларга учради, дейилади ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг қўшма мактубида.

Шунингдек, Туркманистон Муқобил янгиликлари фаоли Гаспар Маталаев сохта фирибгарлик иши бўйича жазо муддатини ўтамоқда, у пахта терими бўйича давлат томонидан мажбурий меҳнат юзасидан мониторинг ўтказган эди. Яна бир иш бўйича, Озодлик радиосининг штатсиз мухбири Сапармамед Непескулиев 2015 йилнинг июл ойидан бери уч йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. У Каспий сохилларида кўнгил очар паркини суратга олганидан сўнг гиёҳванд моддалар иши бўйича сохта айбловлар билан қамалган, дейилади ташкилотлар баёнотида.

XS
SM
MD
LG