Ссылки доступа

Сентябрдан бошлаб хорижликлар уч кун муддатга ҚР электрон визасини олишлари мумкин


2017 йилнинг сентябр ойидан бошлаб Қирғизистонда хорижий фуқароларга электрон виза бериш тизими ишга тушади. "Электрон визаси" деб номланмиш янги дастурнинг тақдимоти 9 август куни ҚР ТИВда бўлиб ўтди.

Идоранинг консуллик хизмати департаменти директори Эркин Асангуловнинг айтишича, янги электрон тизим чет эл давлатлари фуқароларининг интернет орқали ҚРга сайёҳлик ва амалий визалар олиш имкониятини яратади. Эндиликда хорижликлар Қирғизистон элчихонаси ва консулхонасига мурожжаат қилишларига ҳожат қолмайди.

Электрон форматда виза олиш учун хорижий давлат фуқароси ёки таклиф қилаётган ташкилот "evisa.e-gov.kg" интернет сайти орқали махсус формани тўлдириши керак, унда Қирғизистонга режалаштирилган сайёхат ва алоқага чиқиш маълумотлари кўрсатилиши керак. Шунингдек хорижий давлат фуқаросининг фотосурати ва паспорт (келиш ҳужжати) кўриниши акс этиши шарт. Консуллик тўловлари банк тўлов карталари орқали амалга оширилади. Электрон виза олиш борасидаги аризалар уч иш кунида кўриб чиқилади.

Таъкидланишича, янги электрон виза тизими "Таза коом" лойиҳаси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

XS
SM
MD
LG