Ссылки доступа

Олмаота ёнида ўқув-машқ самолёти қулаб тушди, икки киши ҳалок бўлди


Олмаота ёнида ўқув-машқ самолёти қулаб тушди, икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда авиация соҳасидаги ҳукумат вакиллари.

Фуқаро авиацияси қўмитасининг маълумотларига қараганда, фуқаро авиацияси академиясининг Tecnam 2002 самолёти 10 август куни эрталаб Азем аэродромидан 2 километр нарида қулаб тушган. Қўмитанинг хабарига кўра, бир моторли, икки ўринли, пастлаб учадиган самолёт ўқув-машқ топшириғини бажараётган эди. Курсант ва ўргатувчи учувчи ҳалок бўлди, деб хабар беради қўмита.

Азем аэродроми Олма отадан 43 километр узоқликда жойлашган. Ҳозирги вақтда академия акиядорлик жамияти мақомига эга бўлиб, акцияларининг 89 фоизи давлат қўлида.

XS
SM
MD
LG