Ссылки доступа

Пхеньян августда АҚШ базаларига зарба бериш режасини тайёрлашга ваъда берди


Шимолий Корея август ойи ўрталарида Америка ҳарбий базалари мавжуд бўлган Тинч океанидаги Гуам оролига қарши зарба бериш режасини якунлайди. Бу ҳақда КХДР армия қўмондонлиги баёнот берди.

Пхеньян ўрта масофага парвоз қилувчи “Хвасон-12” ракетасини учиришга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Режага кўра, ракета Япония осмонидан учиб ўтади ва Гуамдан ўн километр узоқликдаги сувга тушади. КХДР раҳбарларининг таъкидлашича, ўзларининг ракетавий дастури минтақада Америка кучларининг мувозанатини ушлаб туришга қаратилган.

Куни кеча АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Шимолий Кореяга мурожаат қилиб, ядро қуроллари яратиш устидаги ишларни тўҳтатишга ва ўзини ўзини яккалаб қўйишга барҳам беришга чақирган эди. Унга қадар АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга “жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтарилиши” хақида баёнот берган эди. Оқ уй раҳбарининг сўзлари Пхеньяннинг мамлакатда ядро қалпоқчалари яратилгани тўғрисидаги баёнотига жавоб бўлди.

Ўтган шанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши қитъалараро баллистик ракета синовлари ўтказишига жавоб тариқасидаКХДРга қарши санкцияларни кучайтиришга қаратилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Шимолий Корея бу ҳужжатни инкор этар экан, бу ҳужжат мамлакат суверенитетига таҳдид эканлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG