Ссылки доступа

АҚШ Давлат департаменти Путиннинг Абхазияга ташрифини танқид қилди


Қўшма Штатлар Россия президенти Владимир Путиннинг айримачи Абхазияга 8 август кунги расмий ташрифини “номақбул” дея атади.

АҚШ давлат департаменти баёнотида Путиннинг "Россия томонидан босиб олинган Грузия ҳудудларига ташрифи” 2008 йилги Грузиядаги уруш тўғрисидаги Халқаро Женева мунозараларини бузиш экани таъкидланади.

Давлат департаменти Россияга мурожаат қилдиб, "Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга” ва ўз қўшинларини можаролар бошланган 2008 йилгача бўлган мавқеларига қайтаришга чақирди. АҚШ Москва Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганини қайта кўриб чиқишини талаб қилмоқда.

“Беш кунлик уруш” 2008 йилнинг 8 августга ўтар кечаси бошланди. Бу можарода Грузия 412 кишидан айрилди, Россия томонидан эса 67 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Жанубий Осетия ўз мустақиллигини эълон қилди. Унинг мустақиллигини Россиядан ташқари яна учта давлат — Никарагуа, Венесуэла ва Науру тан олган. Тбилиси, шунингдек, ғарб мамлакатлари бу минтақаларни Грузиянинг таркибий қисми дея тан олишади.

XS
SM
MD
LG