Ссылки доступа

Қирғизистонга Россия томонидан берилган иккита ҳарбий-транспорт самолёти келди


Қирғизстонда икки мамлакат президентлари ўртасида эришилган шартномага биноан Россия томонидан беғараз берилган иккита АН-26 ҳарбий транспорт самолётларини топшириш билан боғлиқ тантанали маросим бўлиб ўтди.

ҚР Қуролли Кучлари Бош Штаби Ахборот таъминоти бошқармаси маълумотларига кўра, тадбирда ҚР ҚК Бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев, РФ мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-лейтенант Александр Фомин бошчилигидаги Марказий Ҳарбий округ ва Қант шаҳридаги авиабаза вакиллари иштирок этди.

Таъкидланишча, техника ва жиҳозлардан ташқари Россия мудофаа вазирлиги эҳтиёт қисмлар, агрегат, материаллар учун сарф-ҳаражатлар, ўқув ва ёрдамчи ускуналар, шунингдек, ҚР ҚК ҳаво мудофааси ҳарбий хизматчиларининг парвозлар борасида таҳсил олишлари мақсадида амалиёт ўтказишлари учун амалий ва назарий материалларни ҳам топширган.

Бундан ташқари қирғиз томонига аэродромларнинг инфратузилмаларини қайта тиклаш, зарур жиҳозлар ва маҳсулотлар билан таъминланишига ҳам ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG