Ссылки доступа

Олмаота яқинида ўқув-машқ машқ самолёти қулашининг тахминий сабаби айтилди


Ҳаво кемасининг ҳавода «оғиб кетиши» Олмаота яқинида икки кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ўқув-машқ самолёти қулашининг дастлабки сабаби эканлиги айтилмоқда.

Инвестиция ва тараққиёт вазирлигининг транспортдаги ҳодисаларни тергов қилиш бўйича департаменти директории Жанибек Тайжановнинг сўзларига қараганда, оғиб кетиш натижасида ҳаво кемаси ёнган ва бутунлай парчаланиб кетган. «Ҳодиса содир бўлган пайтда ҳаво кемасида икки киши бор эди ва уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлди», — деди у 10 август куни бўлиб ўтган брифингда.

Бир моторли, икки кишилик Tecnam 2002 самолёти ўқув-машқ топшириғини бажараётган эди ва 10 август куни Азем аэродромидан икки киломтер нарида қулаб тушганди. Курсант ва ўргатувчи учувчи ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди.

Ҳалок бўлганларнинг исми ва ёши тергов тугагунича ошкор қилинмайди, деди Тайжанов. У Фуқаро авиацияси қошидаги Part-FCL тренинг маркази самолётдан фойдаланаётганини қўшимча қилди. Ҳодисани кўрганларнинг самолёт қулаши жойидан олган фотосуратларида самолёт аҳоли яшаш массивидан бир неча ўн метр нарида қулаб тушганлиги кўриниб турибди.

XS
SM
MD
LG