Ссылки доступа

ҚРда прокурорлар Текебаев учун 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўрашаяпти


Прокурорлар «Ата Мекен» партияси етакчиси Ўмурбек Текебаев учун 10 йил, ҚРнинг Жанубий Кореядаги элчиси Дуйшенқул Чўтанов учун 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўрашмоқда. Бу ҳақда давлат айбловчилари 10 август куни Бишкекнинг Первомайск район судида баён қилишди.

Бундан ташқари, прокурорлар судланувчилар озодликка чиққанидан кейин уч йил давомида давлат лавозимларини эгаллаши мумкин эмаслигини ҳам сўрамоқдалар.

Суд мажлиси давомида Ўмурбек Текебаевни тез ёрдам шифокорлари кўздан кечирдилар. Кўздан кечириш учун судланувчини суд залидан олиб чиқишди, врачлар қўшни хонада уни кўздан кечиришди. Шундан сўнг, у яна залга қайтди ва ўзининг қон босими кўтарилиб кетганини хабар қилди.

Ўмурбек Текебаев 2017 йил 26 февралда ушланган эди. «Ата Мекен» партиясининг етакчиси ва собиқ элчи Дуйшенқул Чўтанов беш ойдан бери ҚР МХДҚнинг вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасида сақланмоқда. Уларга ҚР ЖК 303-моддасининг 1-қисми (“Коррупция”) бўйича айб қўйилган.

Жиноят иши Россия фуқаролари Алексей Модин ва Леонид Маевскийнинг кўрсатмалари асосида қўзғатилган. Улар марҳум Талант Маматкаримов орқали Ўмурбек Текебаевга «Мегаком» акцияларини сотиб олишда кўмаклашиши учун 1 млн. доллар берганликлари ҳақида баён қилишганди. Айбланувчилар бу ишни сиёсий таъқиб деб атамоқда, тергов органлари эса иш тегишли далилларга асосланганлигини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG