Ссылки доступа

Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида темирйўл қуришда давом этади


Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида темирйўл қуриш лойиҳасида иштирок этиш ниятида. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ раҳбари Даврон Дехкановга ҳавола қилган ҳолда маҳаллий ОАВлар xабар берди.

Унга кўра, Афғонистон ўзбек темирйўлчилар учун таниш бўлган ҳудуд. "Ўзбекистон Темир йўллари" бу ерда 2010 йилда "Ҳайратон — Мозори Шариф" йўналишида 100 километрли темир йўл бўлагини қуриб битказган эди.

"Афғонистондаги лойиҳа Ўзбекистон учун жуда муҳимдир, чунки у Афғонистон ва Покистон ҳудудлари орқали Эроннинг Бендар-Аббас портига чиқиш имконини беради. Биз Афғонистон вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказиб маълум натижаларга эришдик. Афғонистон томони қурилишни бошлашга тайёр, ҳозир молиялаш масаласи ҳал бўлмоқда", — деди Дехканов.

Дехканов таъкидлашича, "Ўзбекистон темир йуллари" юқорида жойлашган темир йўлларни қурилишида кенг тажрибага эга ва бугунги кунда "Ҳайратон — Мозори Шариф" темир йўл қисмини муваффақиятли фойдаланишни давом эттиришмоқда.

"Биз учун бу таниш минтақа ва биз у ерда лойиҳа-тадқиқот ва қурилиш ишларини давом эттириш учун тайёрмиз. Биз Афғонистон ҳукуматига ёзма равишда барча маълумотларни тақдим этдик", - деб қўшимча қилди у.

Ундан ташқари, Ўзбекистон ва Афғонистон ушбу йилда транспорт коридори ҳисобидан, ўзаро савдо миқдорини 1 миллиард долларга еткизишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG