Ссылки доступа

Осиё ўйинлари арафасида Ашхабодда автобус ҳайдовчиларига бир хил либос кийдирилмоқда


Ашхабоддаги йўловчи автотранспорт компаниялари ҳайдовчиларига 3-4 кундан бери ишга махсус либосда келиш белгилаб қўйилди. Аммо махсус либослар ҳозирча тўлалигича тикилмаган.

Бир неча йиллардан бери оқ куйлак, қора шим, қора галстук ва туркман дўпписи билан ишга чиқиб келган ҳайдовчилар, эндиликда Осиё ўйинлари учун махсус тикилган янги униформа кийишлари лозим.

Ҳайдовчилар учун мўлжалланган янги униформа, бир хил кўк рангдаги шим, кўк костюм ва кўк галстук, унга қўшимча сифатида дўппи – тахьядан иборат. Бу ҳақда “Озодлик” радиосига ашхабодлик Мират исмли ҳай довчи маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, ҳозирча компания ходимларидан ўлчови олинган. Ҳайдовчиларга мўлжалланган янги либосларнинг нархи қанчага тушиши аниқ эмас.

Осиё ўйинлари арафасида Ашхабодда халқаро мусобақалар учун сотиб олинган ўта шинам 640та автобуснинг 200таси ҳаракатлана бошлади.

Шунингдек, Ашхабодда оқ рангли янги таксилар ҳам фаолият юритмоқда. Такси ҳайдовчилари ҳам кўк рангли маҳсус либос ва туркман миллий дўпписини кийиб йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG