Ссылки доступа

Хитой ўзининг сув ҳудудларини бузганликда АҚШни айблаб чиқди


Американский эсминец

ХХР ТИВ Америка эсминеци Жанубий-Хитой денгизидаги Пекин даъвогарлик қиладиган ҳудудларга кирганидан норозилик билдирди.

Бундан аввалроқ Америка вакиллари Reuters агентлигига, АҚШ Ҳарбий денгиз кучларига тегишли эсминец Спратли архипелаги яқинидаги сунъий Мисчиф рифи яқиндан ўтгани ҳақида маълум қилган эди. Маълумки, бу ҳудуд Хитой ва унинг қўшнилари ўртасидаги баҳсларга сабаб бўлиб келади.

2016 йилнинг июль ойида Пекин Гаага халқаро хўжалик судининг қонуний қарорини тан олмаган эди. Ўшанда суд Хитой Жанубий- Хитой денгиздаги ҳудудларга даъвогарлик қилишга тарихий ҳаққи йўқлиги ҳақида ҳукм чиқарган эди. Хитойнинг даъволарини Вьетнам, Филиппин, Малайзия, Индонезия тан олмайди.

АҚШ эса бу ҳудудлар орқали халқаро қонунларга кўра кемаларнинг эркин сузиши таъминланиши кераклигини талаб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG