Ссылки доступа

Дональд Трамп: "Шимолий Кореянинг ташвиши кўпайиши мумкин"


АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 август, пайшанба куни журналистларга Шимолий Кореяга нисбатан ҳамиша музокаралар ғоясига содиқ қолиб келганлигини айтди. Унинг айтишича, бироқ Қўшма Штатларга зиён етказишга қарор қилгудек бўлса, у ҳолда Пхеньян анча асабийлашиши мумкин.

Трамп, агар Шимолий Корея ўзини шундай тутишда давом этаверадиган бўлса, у ҳолда кўплаб муаммоларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. АҚШ президентиннг таъбири билан айтганда, "бу каби ташвиш аввал ҳеч кимнинг бошига тушмаган".

Washington Postда КХДРнинг ўз ракеталарини ядровий жанговар қалпоқчалари билан таъминлай олиш имкониятлари ҳақида мақола эълон қилинганидан сўнг 8 август куни Америка президенти баёнот бериб, Пхеньяннинг ҳаракатларига Вашингтон “жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтаради”, дея огоҳлантирган эди. Газета АҚШ разведкасидаги манбага таяниб, КХДР ўз ракеталарини жиҳозлаш учун кичикроқ ядро қалпоқчалари ишлаб чиқаришга қодирлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Пхеньян, Трампнинг баёнотиига жавоб тариқасида, Тинч океанидаги Қўшма штатларга тегишлиГуам оролига яқин худудларга ракета отиш борасида “батафсил режаси” мавжудлигини маълум қилди. КХДРдагилар бу каби ракета учиришлари Вашингтон учун огоҳлантириш бўлишини таъкидлашди.

XS
SM
MD
LG