Ссылки доступа

Трамп АҚШнинг Россиядаги 755 дипломатини қисқартиргани учун Путинга ташаккур айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп 10 август куни Америка дипломатик ваколатхонасининг Россиядаги ходимлари сонини кескин қисқартиргани учун Россия президенти Владимир Путинга миннадорчилик билдирди.

Трампнинг сўзларига қараганда, ходимлар сонини қисқартириш билан Путин харажатларни қисқартиришга ёрдам берган.

Трампнинг Нью-Жерсидаги қароргоҳидан журналистларга берилган изоҳ, Америка президентининг ўтган ойда Кремль томонидан қабул қилинган қарорга билдирган илк муносабати бўлди. Америка дипломатларининг чиқариб юборилиши совуқ уруш давридан берги иккита собиқ рақиблар ўртасидаги кенг қамровли кескин муносабатларнинг бири бўлади.

Америка президентининг изоҳи Россия ва Трампнинг сайлов штаби ўртасида эҳтимолий махфий тил бириктиришлар бўлгани ҳақида суриштирувлар авжига чиққан бир вақтда берилди. Бу ишга қўл силтаган Трамп ўз штаби собиқ раҳбарисуриштирув ишлари доирасидаФедерал Тергов бюроси томонидан тинтув қилинганидан “таажжубга тушганини” айтди.

Президент билан суҳбатлашганжурналистлар Путининг дипломатик миссия ходимлари сонини 755 кишига қисқартириши хақидаги қарори АҚШ давлат департаменти бюджетини учдан бир қисмга қисқартирилишига ёрдам бериши ҳақидаги Трампнинг сўзлари жиддий ёки ҳазил эканлигини англаб етмаганликларини айтишмоқда.

"Мен унга миннадорчилик билдирмоқчиман. Чунки биз ходимлар учун харажатларни қисқартириш устида ишлаяпмиз. Уларнинг ортга қайтиб бориши шарт эмас...Биз жуда катта маблағни тежаб қоламиз”,- деди Трамп.

XS
SM
MD
LG