Ссылки доступа

Тожикистонда журналистларга бепул ҳуқуқий ёрдам берилади


Тожикистонда маҳаллий ОАВ вакилларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бошланди. Лойиҳа “Очиқ Жамият” институти - Ҳаракат жамғармаси - Тожикистоннинг моливий кўмаги билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил маркази” жамоат ташкилоти томонидан амалга оширилмоқда.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил марказ” жамоат ташкилоти раҳбари Шоира Давлатованинг айтишича, лойиҳа доирасида касбий фаолияти билан боғлиқ ўз ҳуқуқлари бузилган журналистларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган ҳуқуқий қабулхона очилади.

«Агар журналист ўз касбий фаолияти давомида ноқулай вазиятга тушиб қолса – ҳибсга олиниши ёки унга нисбатан жиноий иш очилса у мурожаат қилгудек бўлса, у ҳибсга олинган вақтдан бошлаб тергов бошлангунга қадар адвокат хизмати билан таъминланади. Айрим ишлар ОАВда ёритилади», дейилади “Очиқ Жамият” институти - Ҳаракат жамғармаси-Тожикистон хабарида.

Шоира Давлатованинг айтишича, ОАВ раҳбарларининг сўровига кўра, ОАВ таҳририятларининг ҳужжатлари ҳуқуқий аудитдан ўтказилади. Шунингдек, журналистлар эҳтимолий хатар ва оқибатлар имконларини қисқартириш мақсадида ўз материалларини эълон қилишдан аввал ҳуқуқий таҳлилдан ўтказишлари мумкин.

Маҳаллий журналистлар ташкилотлари ҳукумат томонидан босимлар шароитларида ОАВ ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси йўқлигидан тез-тез шикоят қилиб туришади. Мустақил ОАВ Миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, ўтган йили «Нигоҳ», «Вароруд», «Дам» ва «Точньюс» агентлигининг фаолияти тўхтатилган. Ўнлаб журналистлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG