Ссылки доступа

Эронда “ғарб рақсларини ижро этган” ёшлар ҳибсга олинди


Эрон расмийлари томонидан Лотин Америкаси зумбаси ва “ғарб” рақслари бўйича ҳаракат қилган бир гуруҳ ёшлар ҳибсга олинди, дея хабар беради ОАВ.

10 август куни тарқатилган хабарга кўра, мамлакат шимолий-шарқида жойлашган Семнан вилоятининг Шархуд шаҳрида Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси (ИИҚК) томонидан тўрт нафар ўсмир йигит ва икки нафар қиз ушланган.

ИИҚКнинг маҳалий бўлинмаси раҳбари Ҳамид Дамганининг айтишича, қўлга олинган олти шахс “ғарб рақсларини ўргатувчи ва ва буни видеога олувчи тармоқнинг аъзолари”дир. Хабарларга кўра, ҳибсга олинганлар ижтимоий тармоқларда зумба рақслари акс этган видеороликларни жойлаштиришган ва ижтимоий тармоқдаги ўз постларида мусулмон рўмолларини очиқчасига ечиб ташлаган қизларни олқишлашган.

Бу каби рейд ва ҳибсга олишлар консерватив Эронда кенг тарқалган. 9 август куни давлатга тегишли ОАВда Исфахон яқинидаги бассейнда 64 нафар “ярим ялонғоч” йигит ва қизнинг ушлангани ҳақида хабар тарқатилди. Расмийларнинг сўзларига қараганда, улар оқшомги тадбир вақтида рақсга тушиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

XS
SM
MD
LG