Ссылки доступа

Остонада бир гуруҳ ота-оналар грантлар “адолатли” тақсимланишини талаб қилди


Остонада абитуриентларнинг бир гуруҳ ота-оналари ва қариндошлари бугун Қозоғистон Таълим ва Фан вазирлиги биноси олдида тўпланишди. Улар давлат таълим грантларининг “адолатсиз” тақсимланишга ўз норозиликларини билдиришди.

Тўпланганларнинг фикрича, коллеж ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари якунлари бўйича олий таълим муассасаларининггрант асосидаги мутахассислик бўлимларига ўзларининг фарзандларидан кам балл тўплаган абитуриентлар қабул қилинган.

Ягона Миллий тест (ЯМТ) синовларида бу йил 88 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди. Уларнинг 14 мингга яқини 50 баллик тўсиқдан ўта олмади. Тест натижалари мамлакат бўйича ўртача балл 140 имкониятдан 80,5ни ташкил қилди.

Таълим ва Фан вазирлигининг ходимлари юз берган вазият ҳақида кейинроқ изоҳ беришга ваъда қилмоқда. Бироқ тўпланган абитуриент ва уларнинг ота-оналари вазирлик томонидан расмий жавоб берилишини кутиб, тарқалишни исташмаяпти.

XS
SM
MD
LG