Ссылки доступа

АҚШ ва КХДР ўртасидаги қарама-қаршилик биржада нархлар тушиб кетишига олиб келди


АҚШ ва Шимолий Кореянинг ҳарбий-дипломатик қарама-қаршилиги чуқурлашиб бориши жараёнида Нью-Йорк фонд биржаси кетма-кет уч кундан бери савдоларни минус билан якунламоқда. Пайшанба куни етакчи "Доу-Жонс" индекси охирги уч ой мобайнидаги энг катта нарх пастлашувини (0,93 фоиз) бошдан кечирди.

Президент Трамп ўзининг Пхеньянга аталган олдинги огоҳлантиришлари «унчалик қатъий бўлмагани» ва агар Пхеньян Америкага ёки унинг иттифоқчиларига ҳужум қилишни режалаштирса, тузумда «кучли асабийлашиш» учун етарлича асослар борлиги борасидаги охирги «твит»и («Twitter»даги хабари) бозор иштирокчиларини қўрқитиб юборди.

Шу билан бирга, пайшанбада Brent навли нефтнинг нархи бир баррель учун 52 доллар 54 центгача тушиб кетди. Бу июль ойида ОПЕК аъзолари нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтиргани ва Россия ОПЕК ҳамда бу картелга кирмайдиган ишлаб чиқарувчилар ўртасида нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги битим муддати тугагач, ишлаб турган конларда «нефть қазиб олишни ошириш мақсадга мувофиқлиги» тўғрисида баёнот бергани оқибатидир.

ОПЕК ўз қадамини, охирги аниқланган башоратларга кўра, 2018 йилда дунёда нефтга талаб ортиши билан асосламоқда.

XS
SM
MD
LG