Ссылки доступа

Тожикистонлик курашчи дзюдо бўйича Европа чемпионатининг “олтин”ини қўлга киритди


Тожикистонлик курашчи Сомон Махмадбеков 19 август куни Руминияда бўлиб ўтган 21 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги дзюдо бўйича Еврорпа кубогининг олтин медалини қўлга киритди.

Спортчи 66 кг гача бўлган вазн тоифасида майдонга чиқиб, Константин Ноткин (Украина) ва Александр Габлер(Германия)ни енгди, ярим финалда эса, Каро Марандиян (Украина) устидан ғалаба қозонди. Финалдаги олишувда Сомон украиналик Олег Овчаренкони енгди ва биринчи ўрин ҳамда олтин медал совриндори бўлди.

Мусобақаларда жаҳоннинг 33 мамлакатидан 248 спортчи (156 нафар ўсмир бола ва 92 нафар қизлар ) иштирок этди.

Сомон Махмадбеков Россия фуқаролигига эга тожик спортчиси ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Иркутскда яшайди, мураббийлари Эргаш ва Фотих Махмадбековлар қўл остида шуғулланади.

Халқаро мусобақаларда Тожикистон номидан иштирок этади.

XS
SM
MD
LG