Ссылки доступа

“Made in Uzbekistan” бренди тожик бозорини эгалламоқда


Ўтган қисқа вақт мобайнида тожик харидорлари ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг афзалликларига ишонч ҳосил қилишди. Ўзбек маҳсулотлари шу йилнинг апрель ойида Душанбеда бўлиб ўтган кўргазмадан сўнг Тожикистон бозорларида пайдо бўлди.

Ўзбекистоннинг “Artel” компанияси махсулотларига, мактаб либосларига қизиқиш катта бўлмоқда. Бу маҳсулотлар Хитой ва Қирғизистондан олиб келинган махсулотлар бозорини “совутди”.

Тадбиркор Шамсиддин Турдиевнинг айтишича, тожик харидорларини “ўзбек махсулотларининг юқори сифати ва арзон нархи ўзига жалб қилмоқда”.

Апрель кўргазмасидан сўнг Душанбеда очилган «Ravon» автосалони қўшни давлатдан олиб келинган автомобилларининг 75 фоизини сотиб бўлди. Автосалон директори Фаррух Замоновнинг айтишича R2, R4, Gentra, Nexia R3, Damas ва Labo мини юк машиналари муваффақиятли сотилмоқда.

Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Шариф Саиднинг айтишича, шу йилнинг январидан май ойига қадар Тожикистон Ўзбекистондан 26 миллион долларга тенг техника, жиҳоз, ғалла, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни импорт қилган.

XS
SM
MD
LG