Ссылки доступа

Самарқандда қарийб 50 киши ИШИДга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди


Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоят, Ургут туманида Россиядан қайтган ўнлаб меҳнат муҳожири тақиқланган ИШИД ёки "Ислом давлати" диний экстремистик гуруҳига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Самарқанд куч ишлатар тузилмаларида ишловчи мулозимга кўра, Россиянинг Белгород шаҳрида ишлаб қайтган 50 ка яқин диндор уларнинг шериклари берган кўрсатмалар асосида ИШИДга алоқадор деб кўрилиб, 14 август куни қўлга олинган.

Исми сир қолиш шарти билан гапирган мулозимга кўра, қўлга олинганлар Россияда ишлаб, "ИШИДга моддий ёрдам беришга тил бириктириш" да гумонланмоқда.

- Бу бўйича иш очилган ва тергов давом этмоқда, - деди мулозим.

Лекин, қўлга олинганларнинг яқинлари уларнинг ИШИДга ҳам, бошқа диний экстремистик гуруҳларга ҳам алоқаси бўлмаганини айтишди.

- Ушлаб кетилганлар орасида менинг қариндошим ҳам бор. Уларни диний эътиқоди учун ушлашган, ИШИДга аъзо, деб. Лекин, улар диндор эмас. Белгородда оддий уста бўлиб ишлашган холос, - деди исми сир қолишини истаган угрутлик аёл.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда фуқароларнинг диний экстремизмда айблаб, ҳибсга олиш ҳоллари кўп учрамоқда. Ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойлари ва жорий йилнинг январь ойларида Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона вилоятида хориждан қайтган юзлаб муҳожир ҳибсга олингани ҳақида Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG