Ссылки доступа

Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланган қизнинг отаси Олий судга мурожаат қилди


Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб 11,5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган Зулфия Ҳалимованинг отаси Муҳаммадносир Ҳалимов 7 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги колонияда қизи билан учрашди.

Шу учрашувдан сўнг ота Ўзбекистон президенти ва Олий судга мурожжаат қилиб, қизининг иши қайта кўриб чиқилишини сўради.

– Кеча мен қизим билан учрашдим, у билан суҳбатлашгач, унинг бегуноҳлигига амин бўлдим. Қизим менга қийноқлар остида кўрсатма берганини айтди. Бугун мен Ўзбекистон президенти ва Олий судга ариза ёздим. Менинг қизим – жосус эмас, мен унинг иши қайта кўриб чиқилишинии талаб қиламан, – дейди 8 сентябрь куни ўтган йили ҳибсга олинган 36-ёшли Зулфия Ҳалимованинг отаси.

Зулфия Ҳалимованинг адвокати Шоира Қиличованинг сўзларига қараганда, ўзининг ҳимоясида бўлган мижози ЎзР Жиноят Кодексининг 223 (“Қонунга зид равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ёки кириш”) ва 160 (“Жосуслик”) моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Фуқаролиги йўқ, Сирдарё иссиқлик электростанциясининг кимёвий цехида оператор бўлиб ишловчи 36 ёшли Зулфия Ҳалимова иши бўйича суд жараёнлари Ўзбекистон Ҳарбий судида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган эди.

Маҳкуманинг отаси қизи қўшни республикага маълум вақт ишлаш мақсадида боргани учунгина Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланган:

– Қизим Сирдарё ИЭСда оператор бўлиб ишлаганида уни алдов йўли билан виза ва рўйхатга олиш бўлимига чақиришган. У ерда қизимга икки нафар шалақи хотин ёпиша кетган. Шундан сўнг милиция келиб қизимни бўлимга олиб кетган. Зулфияни безориликда айблашди ва 10 кунга қамаб қўйишди. Бу хақда оиласига хабар ҳам беришмади. Зулфия изоляторда ўтирганида, МҲХ терговчиси Зоир Турсунов унга босим ўтказа бошлайди ва иқрорий кўрсатмага имзо чекишга мажбурлайди, – дейди Ҳалимов.

XS
SM
MD
LG