Ссылки доступа

Остонада Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг саммити бўлиб ўтмоқда


Остонада 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг саммити очилди, у 14 мамлакат етакчиларини, 80 га яқин иштирокчи давлатларнинг делегацияларини тўплади. Саммит мавзуси – «Ислом дунёсида фан, технологиялар ва модернизациялаш» бўлиб, саммитнинг очилишида сиёсий баёнотлар ҳам янгради.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ИҲТнинг 15 та илғор давлатларига ислом оламида фан, иқтисодиётни ривожлантириш учун «Катта йигирматалик»ка ўхшаган норасмий гуруҳга бирлашишни таклиф қилди. У ИҲТ етакчиларини мусулмон оламини Ғарб билан яқинлаштириш, шунингдек, мусулмонлар орасидаги тарқоқликни бартараф этишга чақирди.

Президент Назарбоев Мьянмадаги ҳолатни ҳам тилга олди. БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, август охирида аҳолининг кўпчилик қисмини ташкил қилувчи буддавийлар билан тўқнашувлар кучайганидан кейин, сўнгги икки ҳафта ичида уч юз мингга яқин рохинжа этник камчилиги вакиллари у ердан қўшни Бангладешга қочиб ўтган.

Саммит 11 сентябрь куни якунланади, Ислом жамоасида илмий-техник модернизациялашни сиёсий қўллаб-қувватлашни таъминлаш бўйича Остона декларацияси унинг якунловчи ҳужжати бўлади.

1969 йилда тузилган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти аҳолиси 1,5 миллиарддан ортиқ бўлган 57 та аъзо мамлакатни ўзида бирлаштирган.

XS
SM
MD
LG