Ссылки доступа

Қирғизистонда президентликка номзодларнинг ташвиқот кампанияси бошланди


Қирғизистонда президентликка номзодлар 10 сентябрдан ўз ташвиқот кампанияларини бошладилар. У 14 октябргача давом этади.

"Ташвиқот кампанияси – президент сайловининг энг масъулиятли ва энг катта босқичи бошланди. Ташвиқот 14 октябрь куни соат 8:00 гача давом этади. Сайловгача 25 кун қолганда, сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланади. Шунда унга неча киши киритилиши маълум бўлади. Унгача эса суд органлари МСК қарорини бекор қилиши ёки баъзи номзодларнинг ўзи қатнашишдан воз кечиши мумкин. Бундан олдин сайлов бюллетенларида рақамлар бериш учун қуръа ташланади", - деб хабар берди Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Абдижаппар Бекматов.

10 сентябрь ҳолатига кўра, МСК 13 номзодни рўйхатга олди.

Жами 59 киши ариза билан МСКга мурожаат қилган. Баъзи фуқароларнинг ўзлари ҳужжатларини қайтариб олишди, бошқаларига эса турли сабаблар билан рўйхатдан ўтказиш рад этилди.

Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрга белгиланган.

XS
SM
MD
LG