Ссылки доступа

Ашхобод коммунал хизмати ходималарига ишга байрам кийимида чиқиш мажбуриятини юклашди


Ашхобод кўчаларини тозалайдиган, коммунал хизмат ходималарига Осиё ўйинлари арафасида яшил рангли байрам кийимида ишга чиқиш мажбуриятини юклашди. Энди кўча супурадиган аёллар одатда чанг ва қуёшдан юзларини ёпадиган рўмоллар ўрай олмайдилар.

Кўчаларни тозалаш бўйича хизматлардан бирининг ходимаси сўзларига қараганда, Коммунал хўжалик хизмати ўз ходималари учун янги кўйлакларга махсус буюртма берди, бу кийимлар нархи, кейин, сентябрь учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади. Озодлик ҳамсуҳбати бўлган аёл баъзи ходималар, тежаш мақсадида, талаб қилинаётган кўйлакни ўзлари тикиб олишни сўраб қилган илтимосларига раҳбарият рад жавобини берганини хабар қилди.

Ёз ўртасида ишчиларнинг иш жадвали ўзгартирилди, уларнинг иш бошлаш вақти эрталабки соат 7 дан тунги соат 3 га кўчирилди.

Маҳаллий кузатувчилар тозалаш, кўпинча, супурги ва латталардан фойдаланган ҳолда, қўлда бажарилишини таъкидлаяптилар. "Кўчаларни тозалаш бўйича махсус техника Ашхободда етарлича бўлишига қарамай, негадир охирги 2-3 ой давомида протоколга киритилган кўчаларни, шунингдек, тротуарларни аёллар ва қизлар супураяпти, ювиб чиқаяпти", - деб айтди Озодликка, шу ерда яшовчи киши.

"Юзни ёпиш тақиқланган, пойабзал яхши кўринишда бўлиши шарт", - деди Олимпия шаҳарчаси яқинидаги кўчани тозалаётган аёллардан бири, ўз раҳбариятининг талабини ифодалаб. Унинг сўзларига қараганда, ходималарнинг ёшига нисбатан ҳам талаб мавжуд. Хусусан, Олимпия шаҳарчаси атрофидаги ҳудудни йиғиштиришга 30 ёшгача бўлган ходималарни юборишмоқда, ёши бундан катта бўлган, олдин шу ерда ишлаган аёлларни эса Ашхободнинг бошқа ҳудудларига ўтказишди.

XS
SM
MD
LG