Ссылки доступа

Россиядаги сайловлар рекорд даражада суст ўтди (видео)


Россия Марказий Сайлов комиссияси берган баёнотга қараганда, 10 сентябрь куни 82та минтақада бўлиб ўтган муниципал сайловлар жуда паст даражадаги сайловчилар иштирокида ўтган. Мамлакат бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг 29% га яқини сайловда иштирок этган.

Россия Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра сайловлар тинч-осойишта ўтган. Минтақалардаги кўплаб сайлов участкаларида бўлган кузатувчилар кун давомида, варақаларни ташлаш, пул ва ароқ ёрдамида сайловчиларни сотиб олиш, участкаларда қонунга зид равишда ташвиқот олиб бориш, карусел (бир кишининг бир неча бор овоз бериши), номзодлар, кузатувчи ва сайлов комиссиялари аъзоларини ушланиши хақида хабар беришди.

МСК баёнот бериб, сайловлар натижаларига таъсир кўрсатадиган танқидий қонун бузилишлари қайд этилмаганини билдирди.

Сайловчиларнинг фаоллиги СИЗО (Тергов изолятори) ва руҳий беморлар шифохонасида очилган сайлов участкаларида кузатилди. Бу ҳақда "Открытая Россия"(“Очиқ Россия”) ёзди.

Бош вазир Дмитрий Медведев баёнот бериб, сайловлар “юқори даражада” ўтганлигини билдирди ва сайловчилар барча минтақаларда амалда ўта фаоллигини намойиш этганларини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG