Ссылки доступа

Мирзиёев Ислом дунёсини ривожлантириш учун мукофот таъсис этишни таклиф қилди


Ўзбекистон президенти ислом дунёси мамлакатлари орасида илм-фан соҳасида эришилган ютуқлар учун Ислом ҳамкорлик ташкилоти махсус мукофотини таъсис этишни таклиф қилди. Ўзбекистон президентининг бу таклифи ташкилотнинг Остонадаги фан ва технологиялар бўйича саммитида янгради.

"Масалан, дунёнинг энг яхши 500 университети рейтингига бизнинг ташкилотимизга иштирокчи давлатларининг атиги 11тасидаги олийгоҳлар киритилди. 2015 йилда ИҲТ давлатларидан патент олиш бўйича берилган аризалар сони бор-йўғи 1,9 фоизни ташкил қилган. Таассуф билан айтмоқ жоизки, бой табиий ресурслар ва молиявий салоҳиятга эгалигига қарамай, мусулмон давлатларининг аксарияти инновацион ғоялар ва технологияларни иқтисодиёт соҳасига жорий этиш борасида фаоллик кўрсатмаяптилар", дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

Президентга кўра, ИҲТ томонидан Самарқанд шаҳрида замонавий телескоп ўрнатиш бўйича киритилган таклифни Ўзбекистон ҳукумати миннатдорчилик билан қабул қилган.

Мирзиёев, шунингдек, ИҲТнинг фан ва технологиялар бўйича саммитини уч йилда бир марта ўтказиш ва навбатдаги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёрлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG