Ссылки доступа

ҚР Олий Судининг биносига киришга уринган аёл Донбассда бўлганлигини хабар қилди


Бишкекда ҚР Олий Суди биносига киришга уринган аёл ушлаб олинди. Пойтахтнинг Первомайск туман суди бугун, 11 сентябрда, унинг учун олдини олиш чорасини кўриб чиқади. Бу тўғрисида Бишкек ИИББ матбуот котиби Адил Оморов маълум қилди.

Унинг гапига қараганда, ушлаб олинган аёл бунгача у Донбассда – Украинанинг ҳарбий тўқнашувлар давом этаётган туманида бўлганлигини хабар қилди. Тергов бу ахборотни текширмоқда.

- 8 сентябрда, у Олий суд биносига киришга уринганида, уни тинтув қилинганида битта патрон топилган эди. У маълум қилишича, бу патронни у тирда олган. Кўрсатмаларига кўра, у Донбассда бўлган, бироқ буни тасдиқлайдиган ҳужжатлар унинг ёнида топилмади. Ҳозирда бу ахборот текширилмоқда.

Ушбу факт бўйича ҚР ЖК нинг 241 моддаси бўйича ("Ўқ отар қуролларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портловчи қурилмаларни ноқонуний сотиб олиш, сотиш, ташиш, бировга топшириш ёки ўзи билан олиб юриш") жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирги вақтга келиб Бишкекнинг Первомайск туман судида ушлаб олинган аёлга нисбатан олдини олиш чорасини тайинлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG